II. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ СОҲАСИ (АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ)
ВА МАҚСАДИ
2.1. Жамият фаолиятининг асосий мақсади акциядорларнинг манфаатлари йўлида фойда (даромад) олишдир.
2.2. Жамиятнинг асосий вазифалари ва йўналишлари қуйидагилардир:
2.2. Жамият 2.1-бандда белгилаб берилган мақсадларини амалга ошириш учун, Жамиятнинг фаолият соҳаси (асосий йўналишлари) қуйидагилардан иборат бўлади:
- тозаланган пахта ёғи ҳамда бошқа озиқ – овқат ва ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
- ювиш воситалари, шу жумладан хўжалик совуни ва бошқа техникавий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш;
- озиқ-овқат, кондитер, нон, консерва махсулотларини ишлаб чиқариш, умумий овқатланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш;
- қишлоқ хўжалиги, паррандачилик ва чорвачилик маҳсулотларини ҳамда бошқа истеъмол молларини етиштириш, қайта ишлаш, тайёрлаш, сақлаш ва сотиш;
- автотранспорт хизматлари ва ишлари, шу жумладан юк ва йўловчиларни ташиш бўйича, автотранспорт ҳамда бошқа ҳаракат техник воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
- халқ истеъмол молларини, шу жумладан шрот, пўчоқ (шелуха), гудрон ишлаб чиқариш ва сотиш, шунингдек техник йуналишидаги, халқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
- аҳоли, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга турлича кўриниш
ва шаклларда пулли хизматлар, шу жумладан маиший хизматларни кўрсатиш;
- қурилиш-монтаж, монтаж-таъмирлаш, электромонтаж ва созлаш ҳамда таъмирлаш ишлари бўйича хизматлар кўрсатиш;
- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятни олиб бориш;
- Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида мустақил равишда ёки воситачилар орқали Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига таянган ҳолда улгуржи ва чакана савдоларни амалга ошириш;
- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ва унинг ташқарисида барча турдаги товар ва мол-мулкни (моддий ва номоддий, кўчмас ёки кўчар) ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, қуриш, сотиб олиш, битимлар тузиш, ижарага олиш ёки бошқа йўллар билан олиш ва/ёки сотиш, ижарага бериш, гаровга қўйиш, ёки юқорида кўрсатилган миқдорда бошқа хар қандай йўл билан фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқини бошқа бировга бериш ҳар қандай турдаги хизматларни, жумладан маслаҳат, маъмурий ва брокерлик хизматларини кўрсатиш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, маҳсулотларни қайта ишлаш, қадоқлаш, сақлаш, пул ўтказиш ёки хисоб-китобни қўллаш йўли билан бозорларда ҳамда ўз савдо шахобчалари орқали сотиш ва экспорт қилиш;
- чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, боғдорчилик, деҳқончилик, сабзавотчилик, асаларичилик билан шуғулланиш, иссиқхоналарда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш;
- юридик ва жисмоний шахсларга нақд пул ва пул ўтказиш орқали юк ташишни амалга ошириш;
- ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва хорижий давлатларда шўъба корхоналар, ваколатхоналар, филиаллар, савдо ва тижорат дўконларини очиш ва улгуржи-чакана савдони амалга ошириш;
- юридик ва жисмоний шахсларга нақд пул ёки пул ўтказиш йўли билан маҳсулотлар сотишни амалга ошириш;
- соф фойда ҳисобидан даволаш-соғломлаштириш маркази, ёрдамчи хўжалик ва ишчилар таъминоти бўлимини барча зарурий маҳсулот ва бошқа воситалар билан таъминлаш, платинали термопаралар, платина лаборатория идишларини қўллаш.
Асосий мақсадига эришиш учун фаолият ва хизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади:
- инвесторлар (пул қўювчилар) юридик ва жисмоний шахс бўлиб ҳисобланган интеллектуал мулкчилик объектлари мулкларини жалб этади;
- ўз ҳисобидаги маблағлардан ўз хўжалиги ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун фойдаланади, воситачилик, пайчиликни амалга оширади, инвестициянинг тўғридан-тўғри шартномасини амалга оширади;
- ўз маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида корхоналар тузади ёки тузишда иштирок этади ва бунда фойданинг мустақил қисмини шартнома асосида олиб ишлатиш ҳуқуқига эга бўлади.
2.4. Махсус руҳсатнома (лицензия) олишни талаб қиладиган фаолият турлари қонунчиликда ўрнатилган тартибда, лицензия олингандан кейин амалга оширилади.
2.5. Жамият, қўшимча фойда олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида таъқиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шугулланишга ҳақлидир.
2.6. Жамиятнинг ташқи иқтисодий фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.