Э Ъ Л О Н!. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил 26 июль куни соат 12-00 да Наманган вилояти, Учқўрғон шаҳри, Қурбоналиев кўчаси 2-уй, Жамият мажлислар залида ўтказилади.Йиғилишнинг бошланиш вақти соат 12-00.
Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг қуйидаги кун тартиби:
1. Саноқ комиссияси аъзоларини тасдиқлаш.
2. Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясини сайлаш.
«Uchqo`rg`on-yog`» АЖга ТИФ “Миллий банк”ининг Наманган филиалидан 20,0 млрд. сўм кредит маблағи жалб қилишни кўриб чиқиш тўғрисида.
Кредит маблағи жалб этиш учун гаров таъминотини таъминлаш мақсадида жамиятнинг бино-иншоотларининг бир қисмини гаровга қўйиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида.
Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш учун акциядорлар реестри 2019 йил 26 май кунига, жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати (реестри) 2019 йил 22 июнь куни холатига шакллантирилади.
Жамият акциядорларининг навбатдан ташқри умумий йиғилиши ўтказилиши хақида акциядорларга жамият веб-сайти, оммавий ахборот воситалари, электрон почта ва ёзма равишда почта орқали хабар берилади.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2019 йил 29 июнь куни соат 11-00 дан 11-50 гача амалга оширилади. Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишига жисмоний шахслар шахсни тасдиқловчи хужжат, вакиллари белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган ишончнома хамда юридик шахслар эса ишончнома билан келишлари шарт.
Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги масалалар билан боғлиқ ахборотлар(материаллар) билан хар иш куни соат 14-00 дан 17-00 гача жамиятнинг режа бўлмида танишишлари мумкин.
Жамиятнинг расмий корпоратив веб-сайти: www.uchkurqonyog.uz
Электрон почта манзили: Uchqo`rg`on-yog@exat.uz. Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
Телефон: (369)462-37-84, 95-303-88-23
Жамият Кузатув кенгаши