МУСТАҚИЛ БАҲОЛОВЧИ ТАШКИЛОТЛАРИ Д И Қ Қ А Т И Г А
БАҲОЛОВЧИ ТАШКИЛОТЛАР ЎРТАСИДА ТАНЛОВ
«Учқўрғон-ёғ» акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2020 йил 10 октябрдаги қарорига асосан «Mulk Farux Dav» МЧЖ мустақил баҳоловчи ташкилотининг 2020 йил 15 сентябрда 456УБ-01-сонли «Integral Invest» МЧЖ ҚКга тегишли ускунани баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботини экспертиза қилиш бўйича баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилади.
Танловда иштирок этиш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар жамиятга қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:
- Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Баҳолаш ҳамда экспертиза ишининг бажарилиш муддати ва хизмат хақи миқдори кўрсатилган тижорат таклифи;
- Баҳоланган корхоналар рўйхати;
- Баҳоловчи ташкилотлар уюшмасига ёки Баҳоловчилар жамиятига аъзолиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
- Лицензияловчи орган томонидан берилган баҳолаш ташкилоти раҳбари ва баҳоловчиларнингмалакасертификатинусхаси.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар нусхалари тикилган ҳолда ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.
Тижорат таклифларини 2020 йил 29 октябрга қадар қуйидаги манзилга юборишингиз сўралади:
Наманган вилояти, Учқўрғон шаҳри, Қурбоналиев кўчаси, 2-уйда жойлашган «Учқўрғон-ёғ» акциядорлик жамияти.
Маълумотучунтелефонлар:(998 95) 303-88-23