«Учқўрғон-ёғ» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши
ўтказилиши тўғрисида хабарнома
ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!
«Учқўрғон-ёғ» акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2020 йил 10 октябрдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2020 йил 09 ноябрь куни, Тошкент шаҳар, Ш.Руставели кўчаси, 8А-уйда жойлашган «Ёғ-мой саноати корхоналари» уюшмаси мажлислар залида ўтказилади.
Йиғилиш соат 17:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 16:00 дан бошланади.Акциядорларни руйхатга олиш соат 16:50 да тугатилади Умумий йиғилиш ўтказиш учун жамият акциядорлари реестри2020 йил 03 ноябрь ҳолатига тузилади.
Электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак..
Йиғилиш кун тартиби:
1. «Учқўрғон-ёғ» акциядорлик жамияти саноқ комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида;
2. «Учқўрғон-ёғ» акциядорлик жамияти ижроия органининг 2020 йил 07 октябрдаги 302-сонли таклифи ва «Integral Invest» МЧЖ ҚК нинг 2020 йил 16 сентябрдаги II-171-сонли инвестиция таклифини кўриб чиқиш;
3. «Учқўрғон-ёғ» акциядорлик жамияти устав фондини қўшимча оддий акциялар чиқариш йўли билан кўпайтириш тўғрисида;
4. «Учқўрғон-ёғ» акциядорлик жамияти қўшимча оддий акцияларининг жойлаштириш нархини белгилаш тўғрисида;
5. «Учқўрғон-ёғ» акциядорлик жамиятининг қўшимча оддий акцияларини чиқариш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш тўғрисида.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Наманган вилояти, Учқўрғон шаҳри, Қурбоналиев кўчаси, 2-уйда жойлашган «Учқўрғон-ёғ» АЖда ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.
Телефон: (998 95) 303-88-23
Кузатув кенгаши