Э Ъ Л О Н!
“Uchqo`rg`on-yog” АЖ бошқарув органи жамият Кузатув кенгашининг 2019 йил 4 ноябрдаги мажлисида 2019 йил 30 ноябрь жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш хақида қарор қарор қабул қилганлиги хақида маълумот беради ва Сизни жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этишинизни илтимос қилади.
Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил 30 ноябрь куни соат 12-00 да Наманган вилояти, Учқўрғон шаҳри, Қурбоналиев кўчаси, 2-уйда жойлашган “Uchqo`rg`on-yog” АЖ мажлислар залида жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:
1. Акциядорларнинг умумий йиғилишининг саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини ҳамда умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш;
2. Жамият кузатув кенгаши аъзолари ваколатларини муддатидан олдин тугатиш;
3. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш;
4. “Uchqo`rg`on-yog” АЖнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолиятини ва жамият йиллик молиявий хисоботларини миллий ва халқаро стандартларига мувофиқ тузилганлигини ташқи аудитдан ўтказиш учун ташқи аудиторлик ташкилотини танлаш ва аудиторлик ташкилоти учун тўланадиган хақнинг энг кўп миқдорини белгилаш тўғрисида.
-Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестри 4 ноябрь 2019 йил ҳолатига, шунингдек умумий йиғилишни ўтказиш учун акциядорлар реестри 25 ноябрь 2019 йил ҳолатига шакллантирилади.
-Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга Жамият веб-сайти орқали, оммавий ахборот воситалари орқали, электрон почта орқали хабар қилиш белгиланган.
-Акциядорларни рўйхатга олиш 2019 йил 30 ноябрь куни соат 11-00 дан 11-50 гача амалга оширилади. Акциядорлар йиғилишига жисмоний шахслар шахсини тасдикловчи хужжатлари билан, вакиллари нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан, юридик акциядорлар эса ишончнома билан келишлари шарт. Умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга акциядорлар рўйхати 25 ноябрь 2019 йил йил холатига шакллантирилади.
Жамият акциядорлари кун тартибидаги масалалар билан боғлиқ ахборот (материаллар) билан ҳар иш куни соат 14-00дан 18-00га қадар жамият биносида танишишлари мумкин.
Қўшимча маълумотлар учун:
Жамият расмий корпоратив веб сайти:www.uchqurgonyog.uz
Электрон почта манзили: Uchqo`rg`Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак., Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
Телефон: 99869-4623784, 99895-3038823
“Uchqo`rg`on-yog” АЖ бошқарув раиси: Р.И.Бахрамов